Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

доимий хотиржамлигидир. Бу ҳол лаззатлар билан ҳам, шаҳватлар билан ҳам пайдо бўлмайди, балки фақат бутун оламларнинг Парвардигори розилигини топиш билан амалга ошади.


Шундай қилиб, Ислом уни қабул қилган халқларнинг ҳаётга ва бу ҳаётда қиладиган амалларига бўлган қарашларига таъсир кўрсатди. Нарсаларнинг қадр-қимматини ўзгартирди, баъзиларининг мартабасини кўтарган бўлса, бошқалариникини пасайтирди. Илгари ҳаёт инсоннинг назарида энг юқори мартабада, мабда ундан паст бўлган бўлса, Ислом бу мартабаларни ўзгартириб, мабдани энг юқори мартабага кўтарди ва ҳаётни эса ундан пастга қўйди. Бу билан мусулмон ўз ҳаётини Ислом йўлига тикди. Зеро, Ислом ҳаётдан кўра баҳоси баланд бўлган қийматдир. Бинобарин, Ислом йўлида машаққат ва қийинчиликларни кўтариш афзалроқдир. Бу билан ҳаётдаги нарсалар ҳаммаси ўз ўрнига қўйилди. Натижада ҳаёт улуғвор кўриниш касб этди. Мусулмон бу ҳаётда доимий хотиржамликни ҳис қила бошлади. Ислом бутун олам учун ўзгармас, ягона олий мақсадни белгилаб берди. Бу олий мақсад Оллоҳ Таолонинг розилигидир. Исломгача халқларнинг олий мақсадлари кўп ва турлича эди, энди уларда битта ва ўзгармас олий мақсад пайдо бўлди. Халқлар ва умматлардаги олий мақсад ўзгариши билан улардаги нарсаларнинг маънолари ва фазилат тушунчалари ҳам ўзгарди. Шахсий шижоат ва қаҳрамонлик, бир-бирларига тарафкашлик асосида ёрдам бериш, мол-дунё, насл-насаб билан фахрланиш, исроф даражасида саховат кўрсатиш, қабила ёки қавм учун холислик, ўч олишда тошбағирлик ва ҳоказолар асл фазилат саналарди. Ислом келиб, уларни ислоҳ қилди. Ислом фойдали ёки обрў-эътиборга эриштирган, урф-одат ва ота-боболардан мерос бўлиб қолган нарсалар фазилат эмаслигини, балки Оллоҳ Таолонинг буйруғига жавобан инсон сифатланадиган сифатлар асл фазилатлар эканини баён этди. Ислом Оллоҳга, унинг буйруқ ва қайтариқларига бўйсунишни вожиб қилди. Натижа шахс, қабила, халқ ва умматнинг манфаатларини фақат Ислом буйруқларига бўйсундиришни вожиб қилди.
Шундай қилиб Ислом уни қабул қилган халқларнинг фикрини ҳам, хоҳиш-истакларини ҳам ўзгартирди. Бу билан улар шахсиятларида, борлиқ, инсон ва ҳаётга қарашларида ва ҳаётдаги барча нарсаларга муносабатларида Исломга кирмасларидан олдинги ҳолатларидан бутунлай ўзгаришди. Ҳаётнинг ўзига хос улуғворлик ва камолот маъноси борлигини тушунишди. Улар учун ягона олий мақсад Оллоҳнинг розилиги бўлиб қолди.


Мазкур тўрт омил сабабли Исломий Давлатга бўйсунган барча халқлар ўзларининг аввалги ҳолатларидан чиқиб, фикрлари ва дунёқарашлари ўзгарди. Муаммоларни муолажа қилиш бошқача тус олди. Манфаатлари ягона Ислом манфаатига айланди. Ғоялари фақат Оллоҳнинг калимасини олий қилиш бўлиб қолди. Шунинг учун бу халқларнинг барчаси Ислом дошқозонида қайнаб, битта умматга - Ислом Умматига айланиши муқаррар эди.

 

119-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203